Доннарумма ёзда ПСЖга кетадими?
Ads

“Милан” дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Итальян нашрларида ёзишларича, 18  ёшли киппер Франциянинг ПСЖ жамоасининг ёздаги бош мақсадидир.

Хабарда айтилишича, парижликлар Кевин Трапп ҳамда Альфонсо Ареолаларнинг ўйинидан норози бўлмоқда. Шунингдек, улар “Рома” дарвозабони Алиссон ва  “Атлетико” кипери Ян Облаклар вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

ПСЖ футболчининг агенти Мино Райола билан музокалар ўтказиши айтилмоқда.