Доннарумма – йилнинг энг яхши дарвозабони!

Париждаги "Шатле" театрида "Олтин тўп"-2021 соврини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

ПСЖ  ва Италия терма жамоаси посбони Жанлужжи Доннарумма йилнинг энг яхши дервозабони, деб топилди. Ушбу соврин учун кучли учликдан Эдуар Менди ("Челси") ва Ян Облак ("Атлетико") жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумма Италия термаси билан Евро-2020 чемпионига айланган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!