Доннаруммани Италияга қайтаришмоқчи
ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма яна Италияга қайтиши мумкин. Журналист Альфредо Педулланинг хабарига кўра, "Ювентус" яқинда италиялик посбон масаласида Париж клубига сўров юборган.
Айни дамда ушбу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли паст, аммо “Бавария” қизиқаётган Войцех Шенсний “Ювентус”дан кетса, бунинг эҳтимоли ортади. Қолаверса, ПСЖ Доннаруммадан ПСЖ ҳужумчиси Душан Влаҳович билан шартнома тузишда фойдаланиши мумкин.
Эслатиб ўтиш лозимки, “Ювентус” Доннаруммани 2021 йилда, у “Милан”ни эркин агент сифатида тарк этганидаёқ ўз сафига қўшиб олишга уруниб кўрган эди.
Фикрлар