Доннарумманинг келажаги бўйича сўнгги қарори маълум бўлди

Gazzetta dello Sport нашри маълумотига кўра, "Милан" клуби раҳбарияти дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан янги шартнома бўйича келишувга эришди.

Олдинроқ, италияликлар 21 ёшли голкипер билан 2023 йилгача келишувга эришгани, унга кўра, Доннарумма йилига 6 миллион евро маош олиши маълум қилинган эди.

Таъкидланишича, Жижи "Милан" билан бутун келажагини боғлашга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)