Доннарумманинг трансфери Эдерсоннинг кетишига боғлиқ

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" ПСЖ жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани трансфер қилиш бўйича музокараларда сезиларли даражада олдинга  қадам ташлади. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, парижликлар 26 ёшли футболчи учун дастлабки 50 миллион евролик талабини 30-35 миллион еврогача пасайтирган. Доннарумма янги жамоага қўшилишга тайёр эканлигини билдирган.

Аввалроқ хабар қилинганидек, трансфернинг амалга ошиши "Манчестер Сити"нинг "Галатасарой" билан музокара олиб бораётган дарвозабон Эдерсонни қанчалик тез сотишига боғлиқ.

Доннарумма 2021 йилдан бери ПСЖ дарвозасини ҳимоя қилиб келган ва ушбу клуб билан бир қатор совринларни, жумладан Чемпионлар лигаси ва мамлакат чемпионати ғолиблигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!