Доргу ва Йоро "Манчестер Юнайтед" сафига қайтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячилари Патрик Доргу ва Лени Йоро жароҳатларини тиклаб, жамоа ихтиёрига қайтди.

"UtdDistrict" маълумотига кўра, 21 ёшли Дания терма жамоаси аъзоси Доргу ва 20 ёшли француз марказий ҳимоячи Йоро якшанба куни умумий гуруҳда машғулот ўтказган.

Шу билан бирга, ҳар икки футболчининг Англия Премьер-лигасида "Брентфорд"га қарши бўладиган навбатдаги ўйинда майдонга тушиши эҳтимоли паст экани айтилмоқда. Учрашув бугун бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 00:00'да старт олади.

Патрик Доргу январь ойидан бери сон орқаси мушаклари жароҳати сабабли ўйинларда иштирок этмаётган эди. Лени Йоро эса жорий ойнинг ўртасида жароҳат олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!