"Доришунослар" асосий футболчиси билан шартномани узайтирди

“Байер” ҳимоячиси Венделл жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, 26 ёшли бразилиялик футболчи “доришунослар” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади.

Маълумот учун, Ванделл “Байер” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Бундеслигада 20 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!