Доротея Вирер жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Бугун Швециянинг Эстерсунд шаҳрида биатлон бўйича жаҳон чемпионати доирасидан ўрин олган сўнгги пойгалардан бири бўлиб ўтди. Бир неча дақиқа аввал аёллар ўртасида мас-старт йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. 

Мерганлик маҳорати ва чанғидаги юқори тезлиги эвазига ушбу пойгада италиялик Доротея Вирер марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Таъкидлаш жоиз, Вирер учун бу жаҳон чемпионатининг биринчи олтин медалидир. 

Иккинчи ўрин россиялик Екатерина Юрловага насиб этган бўлса, бронза медали германиялик Дениз Херманга насиб этди. Бироздан сўнг эркаклар ушбу йўналишда стартга чиқишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!