Дўсматов, Мадримов, Турсунов ва Жалолов Осиё чемпионатида иштирок этади

  • 2 апрель, 2019, 19:50
  • 0
  • Бокс

16-27 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Халқаро бокс қоидаларига биноан жанглар ўнтадан (эркаклар – 49, 52, 56, 60, 64, 69, 75, 81, 91, +91 кг), (аёллар – 48, 51, 54, 57, 60, 64, 69, 75, 81 кг ) вазн тоифасида ўтказилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати қитъа биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар номини маълум қилди.

Эркаклар:

- 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
- 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов
- 56 кг: Миразизбек Мирзахалилов
- 60 кг: Шукуржон Раҳимов
- 64 кг: Шунқор Абдурасулов
- 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров
- 75 кг: Исроил Мадримов
- 81 кг: Дилшодбек Рўзматов
- 91 кг: Санжар Турсунов
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:

- 48 кг: Фотима Турсунбоева
- 51 кг: Фарангиз Ҳошимова
- 54 кг: Турсуной Раҳимова
- 57 кг: Ёдгорой Мирзаева
- 60 кг: Райхона Қодирова
- 64 кг: Мафтуна Мелиева
- 69 кг: Шаҳноза Юнусова
- 75 кг: Мавлуда Мавлонова
- 81 кг: Эъзоза Мелиева

Таъкидлаш жоиз, Осиё чемпионатида боксчилар медаллар билан бирга жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бериладиган йўлланмалар учун ҳам кураш олиб боришади.

Жаҳон чемпионати эса, ўз навбатида Олимпия ўйинлари лицензиялари ўйналадиган мусобақа ҳисобланади. Шу боис, мамлакат федерацияси мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари Бангкокка жўнаб кетадиган таркибни шакллантиришда барча вазн тоифалари бўйича 1-рақамли спортчиларни, яъни Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиш учун асосий даъвогар чарм қўлқоп усталарини саралаб олишга эътибор қаратишди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!