Достон Ҳамдамов Қатарда дебют ўйинига тайёрланмоқда, шартнома муддати эса...

Бугун “Пахтакор” клубининг иқтидорли ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайдаги йиғинини тарк этиб, Қатарнинг “Ал-Сайлия” жамоасига ўтаётгани хусусида хабар бергандик.

Sports.uz мухбири 26 ёшли футболчи билан боғлиқ янги тафсилотларни аниқлади. Маълум бўлишича, Қатарнинг “Ал-Сайлия” клуби Ҳамдамовга қизиқиб қолган ва “Пахтакор” билан футболчи борасида музокараларга киришган.

Достон ҳам ўзини яна легионер сифатида четда синаб кўриш истаги йўқ эмасди. Натижада томонлар бир тўхтамга келишди ва Ҳамдамов “Ал-Сайлия” клубига олти ойга ижарага берилди.

Эртага Қатар чемпионати доирасида “Ал-Сайлия” сафарда “Ал-Хор” билан куч синашади. Айни пайтда Ҳамдамов янги жамоаси билан бўлажак ўйинга тайёргарлик кўряпти ва катта эҳтимол билан эртага “Ал-Сайлия” таркибидаги дебютини ўтказиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!