Достон Ибрагимов: Жароҳатим билан ўйнадим

  • 27 июль, 2019, 10:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Кеча Суперлиганинг 14-тури доирасидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида навоийликлар аъзоси, ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Достон Ибрагимов иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди.

"Бугун қизиқ ўйин бўлди. Биз ғалаба қозонишни кўпроқ истагандик ва натижага эришдик. Аслида кичик жароҳатим бор эди, бугун майдонга тушишим сўроқ остида эди. Аммо мураббий менга ишонди ва майдонга туширди. Ишончни оқлай олганимдан хурсандман", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Достон Ибрагимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!