Достон Турдиев: Рақибим "Терминатор" экан

  • 11 октябрь, 2019, 17:25
  • 0
  • Бокс

Маълумки, 6 октябрь куни пойтахтимизда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Мазкур жанг кечасида бир қатор боксчиларимиз ўз муваффақиятларини нишонлашди. Жумладан, ҳаваскор боксда уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлган Достон Турдиев озарбайжонлик Элвин Охунзодани мағлубиятга учратди. Муболаға бўлмаса агар, мазкур боксчилар ўртасидаги жангни АҚШ рингларида ҳам камдан-кам учратасиз. Бунга бевосита ушбу қрама-қаршиликни аренадан ва телевидения орқали томоша қилганлар гувоҳ бўлдилар. Достон жангда жуда катта устунликка эришган бўлсада, рақиби жуда матонатли, зарба кўтарадиган чармқўлқоп устаси бўлиб чиқди. Қолаверса, ажойиб зарбага ҳам эга экан. Хуллас, биз Достон Турдиевнинг жанг борасида, рақиб ва олдинда турган режалар хусусида бир-иккита савол билан мурожаат қилдик.

Жангда тўлиқ 6 раунд ишладингиз. Одатда профидаги фаолиятингиз мобайнида бундай ҳолат камдан -кам бўлганди...

- Нимага шаъма қилганингизни тушундим. Аввало, барча бокс мухлисларига, бизни фаолиятимизга бефарқ бўлмаган инсонларга, қўллаб-қувватлагани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Албатта, жанг тўлиқ давом этди. Лекин гувоҳи бўлган бўлсангиз катта устунлик билан ҳаракат қилдим. Фақатгина уни йиқита олмадим ҳолос. Чунки, Элвин ҳам жуда тажрибали ва чидамли эканлигига амин бўлдим. Чунки бу борада хабарим бор эди. Сабаби, аввалги жангида ҳам кўргандим. Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ташкил этилган бокс кечасида мезбон боксчи билан тўлиқ 8 раунд ишлаганди. Бунинг ўзига яраша ижобий жиҳати ҳам мавжуд. Чунки, фаолиятимиз мобайнида жуда жиддий рақибларга тўқнаш келамиз. Насиб қилса 10-12 раундлик жангларда иштирок этишимиз мумкин. Иложи борича савияли рақиблар билан тўлиқ раундлар ўтказганимиз улкан тажриба бўлади.

Раундлар мобайнида кўзингиз остидан жароҳат олган эдингиз?

- Ҳа. Рақибимнинг боши икки маротаба текканди. Шунинг натижасида бу жароҳатни орттириб олдим. Бу боксдаги табиий ҳолат. У қадар жиддий эмас. Деярли тузалиб бўлди.

- Сизларнинг жангингиз том маънода аренани “портлатиб” юборди. Буни ҳис қилдингизми?

- Албатта. Бундай ҳолат фаолиятим мобайнида ҳам жуда кам учраган. Чунки, ҳар раундда йиқиладиган ҳолатга келди. Лекин қанчалик уринмай оёқда тик тура олди ёки бонг қутқариб қолди. Бир сўз билан айтганда рақибим "Терминатор" экан. Қолаверса, Элвин ҳам ажойиб зарбалар йўллади. Қисқаси томошабинларга чиройли жанг ҳадя этганимиздан хурсандман.

- Навбатдаги жанг борасида ҳам гап-сўзлар бордир?

- Ҳозирча бирор бир фикр билдира олмайман. Лекин мураббийим Набижон Исмонов бу борада ўз ҳаракатларини бошлаган. Ўйлайманки тез орада бунга ҳам ойдинлик киритилади.

ддд

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!