Достон Турдиевнинг рақиби маълум... У реванш жангида "Терминатор"га қарши рингга кўтарилади

  • 12 январь, 2020, 17:03
  • 0
  • Бокс

Маълумки, 1 февраль куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида ўзига хос профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Хабарингиз бор, ушбу жанг кечасида бир қатор юртдошларимиз ҳам рингга кўтарилади. Улар орасида шубҳасиз Достон Турдиев энг тажрибали чармқўлқоп усталаридан бири десак муболаға бўлмайди. Унинг ҳаваскор боксда уч маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлганлигидан ҳам хабардор бўлсангиз керак. Профессионал боксда ҳам мағлубиятсиз одимламоқда. У ушбу йўналишда 7 бор жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Рақибларини уч бора нокаутга учрата олган. Хуллас, Достон Хонободда эски таниши озарбайжонлик Элвин Ахунзода билан яна бир бор тўқнаш келади. Яъни, реванш  бўлиб ўтади. Уларнинг дастлабки баҳси октябрь ойида Тошкентда ташкил этилган жанг кечасида бўлиб, унда Турдиев очколар ҳисобига ғалаба қозонган эди. Том маънода ушбу жанг кечанинг безагига айланган... Ҳамюртимиз жангдан кейинги интервьюсида Ахунзодани матонатига қойил қолиб, уни "Терминатор" деб атаган эди.

Демак, олдинда қизиқарли жанг бизни кутиб турибди. Бундай дейишга асосимиз бор, чунки улар буни биринчи тўқнашувда қойилмақом тарзда уддалашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!