Доуман АПЛ тарихида энг ёш чемпионга айланди
"Арсенал" футболчиси Макс Доуман Англия Премьер-лигаси тарихида энг ёш чемпион сифатида қайд этилди. "Канонирлар" "Манчестер Сити"нинг "Борнмут" билан 1:1 ҳисобидаги дурангидан сўнг муддатидан олдин чемпионликни кафолатлади.
Шу тариқа, вингер 16 ёш ва 139 кунлик ёшида Англия чемпиони бўлди — бу Премьер-лига ҳозирги форматидаги энг ёш чемпион рекорди ҳисобланади.
Макс Доуман жорий мавсумда "Арсенал" сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Маълумот ўрнида, "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоаси сўнгги тур олдидан "Манчестер Сити"дан 4 очко олдинда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, қайд этиш керак, лондонликлар сўнгги чемпионлигини 2004 йилда қўлга киритган — бу Доуман туғилишидан анча олдин эди.

Фикрлар