Довурхон Кароматов – Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби!

CHERY AUTO

Ҳозиргина пара дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Довурхон Кароматов олтин медаль учун кечган финал баҳсида иштирок этди.

Tecno

Финалда унга озарбайжонлик Хусейн Рахимли рақиблик қилди. “Олтин очколар”га қадар давом этган курашда вакилимиз иппон баҳоси билан имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Ушбу натижадан сўнг делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 11 тага етди: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!