Драган Черан Ўзбекистондаги фаолиятида 100-голини урди!

Сербиялик футболчи кеча ўзининг Ўзбекистондаги юбилей голини уришга эришди.

"Сўғдиёна" дарвозасига киритилган тўп Драган Чераннинг 2016 йилнинг ёзидан буён Ўзбекистонда давом этиб келаётган фаолиятида 100-гол бўлди. Булардан 81 голни Суперлигада, 6 тасини Осиё Чемпионлар лигаси ва қолган 13 тасини Ўзбекистондаги кубок мусобақаларида уришга эришган. Жамоалар бўйича ҳиссага қарайдиган бўлсак, “Пахтакор”да 60 та, “Насаф”да эса 40 та гол муаллифига айланган.

"Шерлар" сафида Черан Суперлигада 47 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. 9 марта Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги баҳсларида зафар қучган бўлса, 4 сафар чемпионлар лигасида ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган. "Насаф" таркибида эса Суперлигада 34 та, Ўзбекистон кубогида 4 та ва чемпионлар лигасида 2 бор тўп киритган.

Драган Черанни юртимиздаги 100-гол билан табриклаймиз ва у "Пахтакор" ғалабаларига ўз ўйини ҳамда голлари билан ҳисса қўшишда давом этишига умид қиламиз, - дея матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!