Драган Черан водий клубига кўчиб ўтиши мумкин!

  • 10 декабрь, 2024, 11:28
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Нефтчи" кейинги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Фарғоналиклар бир қанча футболчиларни ўз сафига қўшиб олди ва бу ҳали давом этади.

Бизга маълум бўлишича, "йўлбарслар"нинг нишонида Драган Черан турибди. Водийликлар бир неча мавсумдан бери тўпурарликни хеч кимга бермай келаётган Драган учун асосий даъвогарга айланди. Футболчи ва клуб  музокараларнинг финал қисмини бошлаган. "Бунёдкор" ва "Насаф" курашдан чиқди.

Маълумот учун, сербиялик футболчи жорий мавсум Суперлигада 22 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол урди ва 4 бора голли узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!