Драган Чераннинг "Пахтакор"даги голлари 100тадан ошди

"Қизилқум" билан ўйинда тўрт тўп киритган Драган Чераннинг "Пахтакор"даги голлари сони 100тадан ошди.

Ушбу ўйинда Драганнинг 2-голи унинг "шерлар" таркибида киритган 100-тўпига айланди. Баҳс якунига қадар Черан голлари сонини 102тага етказиб қўйди. Охирги 4 турда Драган икки бор покерга эришди.

Чераннинг "Пахтакор" таркибида урган жами голлари сони эндиликда 102тага етди. У Суперлигада 82, ички кубокларда 13 ва Чемпионлар Лигасида 7 тўп киритишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!