Драгушин - Руминиянинг кўринмас қаҳрамони!

Chery Tigo 7 PRO

Евродаги илк сенсация Руминиянинг Украинани йирик 3:0 ҳисобида мағлуб қилгани бўлди. Руминияликлар таркибидан Станчу, Марин ва Дрэгешлар биттадан гол урган бўлса, Ребров шогирдлари бунга жавоб қайтара олмади. 

Ушбу ўйиннинг энг яхши футболчиси Станчу деб топилди, лекин бу баҳснинг бошқа қаҳрамонлари ҳам бор. "Тоттенхэм" ҳимоячиси Драгушин асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат қилди. У учрашув давомида барча дуелларда ғолиб чиқди, 10 маротаба хавфли ҳужумни қайтарган бўлса, шериклари шерикларига берган пасининг 89 фоизи аниқ етиб борди. Шу билан бирга, 2 маротаба зарбага блок қўйди. Радунинг ўйинига "Sofa Score" 7,6 балл берди. 

Ушбу 3 очко Руминияни плей-оффга чиқиши учун катта ёрдам бериши мумкин. Сабаби, энг яхши 3-ўрин соҳиби ҳам гуруҳдан чиқади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!