Дракслер: ПСЖ Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишга лойиқ ўйин кўрсатди
Ads

Франциянинг ПСЖ​ клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер жамоасининг ҳақли равишда Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди деб ҳисобламоқда.

“Биз рақибга нисбатан яхшироқ ўйнолмадик ва шунга лойиқ эдик. Трансферлар учун 400 млн евро сарфланди. Бизга барчаси ўзгаришини ва ЕЧЛда ғолиб чиқишимизни айтишди. Бироқ, яна 1/8 финалда мағлуб бўлдик. Биринчи учрашувда учралган 3:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз мухлисларимиз олдида янада яхшироқ ўйнашимиз лозим эди”, - дейди германиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ икки ўйин натижасига кўра 5:2 ҳисобида “Реал”га имкониятни бой берди ва мусобақа билан ҳайрлашди.

Минбар

Барча блоглар