Дракслер қишда АПЛга йўл олиши мумкин

Франциянинг ПСЖ клуби қишки трансферлар чоғида молиявий фэйр-плейга амал қилиш учун иш ҳақларини камайтиришга ва қимматбаҳо футболчиларини сотишга мажбур бўлади.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Вольфсбург”дан сотиб олинган Юлиан Дракслер билан ҳайрлашишлари мумкин.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 24 ёшли германиялик футболчига "Ливерпуль" ва "Арсенал" каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар