Дракслер янги мавсумни Италияда бошлаши кутилмоқда

“Ювентус”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер ёзги трансферлар даврида ПСЖни тарк этиши мумкин.

Calciomercato нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли германиялик футболчининг хизматларига “Ювентус” жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Унга кўра, Дракслер тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган тақдирда, туринликлар у билан шартнома имзолашга тайёр.

Дракслер ПСЖ сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Франция чемпионатида 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар