Драматик кечган баҳсда

Хабарингиз бор, кеча Суперлига янги мавсумига старт берилган эди. Бугун Қаршидаги марказий стадионда "Насаф" клуби 1-тур доирасида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилди. Ўта қизғин ва голларга бой ўтган баҳс "Пахтакор"нинг камбэки эвазига 2:3 ҳисобида якунланди.

"Насаф"нинг 2 голига Шоҳмалик Комилов ва Шокир Йўлдошев муаллифлик қилган бўлса, "Пахтакор"нинг 3 голи Сардор Рашидов, Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳамда Акмал Мозговой (автогол) номига ёзилди.

Шу тариқа, "Пахтакор" ўта драматик кечган баҳсда ажойиб қайтиш амалга ошириб, ғалабани илиб кетди. "Насаф" мухлисларига эса ҳамдардлик билдирамиз.

Насаф

  • Шохмалик Комилов 35'
  • Шокир Йўлдошев 61'

Суперлига 1-тур

10/03/2021 18:30

2
:
3
Тугади

Пахтакор

  • Сардор Рашидов 72'
  • Акмал Мозговой 80' (автогол)
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев 87'

Стадион: "Марказий" стадион. Қарши, 11812 томошабин

Бош ҳакам: Илгиз Танташев

45'
90'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Пахтакор" ажойиб камбэк эвазига ғалабани илиб кетди! Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Бозоровнинг зарбасини Қувватов қайтарди! Ажойиб сейв!

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди! Ўйин борган сари қизимоқда!

  • 87'

    "Насаф" тинмай ҳужумларга ўтмоқда! Бутун стадион гол сўрамоқда!

  • 84'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Иброҳимҳалил Йўлдошеееееевввв!!!! Суперкамбэк! "Пахтакор" ҳисобда олдинга олиб чиқди! Ажойиб комбинация ва супергоооооллл!!! 2-3!

  • 83'

    Футболчилар бироз шошишди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужумга ўтиб кетишди.

  • 81'

    Бозоров яна фаол! У ҳужумларни бошлаб бермоқда.

  • 80'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Кримец! Ҳисоб тенглашди! Нақадар ажойиб ўйин! Майдон ларзага келмоқда!

  • 78'

    "Пахтакор"нинг ҳужумлари тобора хавфлилашиб бормоқда!

  • 77'

    Бурчак тўпидан сўнг рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетди.

  • 75'

    Норчаев жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва шеригига тўпни узатди, Йўлдошев эса тўп йўлини тўсаман деб, уни дарвозага йўналтириб юборди! Тўп устунга тегиб қайтди... Омад кулиб боқди!

  • 74'

    Ҳақли сариқ карточка! Шоҳмалик Комилов қўполлиги учун огоҳлантирилди! Маҳаллий мухлислар учун бу ёқмади!

  • 72'

    Норчаевнинг омади келмаяпти! Унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 72'

    "Насаф" бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 71'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Сардор Рашидов ҳисобни қисқартирди! Ўнг бурчак аниқ нишонга олинди, Неъматов бу сафар тўп йўналишини топа олмади! 2-1!

  • 70'

    Пенальти! Акмал Мозговой ўйин қоидасини бузди! Ҳисоб қисқариши мумкин!

  • 68'

    "Пахтакор"да паслар ўта ноаниқ. Бу ҳолат ўта кутилмаган.

  • 67'

    Бозоровни тўхтатиб бўлмаяпти! "Насаф" яна қарши ҳужумда.

  • 66'

    "Пахтакор"да ўзгариш: Драган Черан ўрнига Шароф Мухитдинов ўйинга қўшилди!

  • 63'

    "Насаф"да бурчак тўпи. Хавфли вазияааат!!!

  • 62'

    Марказий стадион ёнмоқда!!! Стадион мухлиларга лиқ тўлган!

  • 61'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Шокир Йўлдошев! Жарима майдончаси ичидаги палапартиш вазиятдан унумли фойдаланди ва тўпни дарвозага михлаб қўйди! 2-0!

  • 59'

    Бурчак тўпидан сўнг "Насаф" дарҳол қарши ҳужумга ўтиб кетди.

  • 59'

    Хожиакбар Эркиновнинг узатмасини Ҳимоячи қийинчилик билан ташқарига чиқариб юборди.

  • 58'

    Хавфли вазият! Норчаев жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди! Дарвозабондан сейв!

  • 57'

    Манноновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 56'

    Хавфли вазият! Дарвозабон яна улгурди! Неъматов - браво!

  • 55'

    Мезбонлар аъзоси Йўлдошев Ҳожимат Эркиновга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 54'

    Тўп олдида Сардор Рашидов. Абдувоҳид Неъматов бу сафар ҳам ишончни оқлади.

  • 53'

    Собирхўжаев ва Дердийок тандемда ажойиб ўйнади, хавфли ҳужум бўлди. Якунда бурчак тўпи.

  • 53'

    Абдувоҳид Неъматов вазиятни тўғри баҳолади ва тўпга ҳаммадан биринчи чиқиб келиб, уни эгаллаб олди.

  • 52'

    Бурчакдан тўп пойтахтликлар томонидан ўйинга киритилади.

  • 51'

    Дердийокнинг ўта қулай пасини Черан бой берди. Бурчак тўпи.

  • 50'

    Сардор Собирхўжаев негадир шерикларини тушунмади. Ҳеч ким йўқ бўлган позицияга тўп узатилди. Ғалати...

  • 48'

    Егор Кримец рақиб ҳужумини қоидани бузиш эвазига тухтатиб қолганлиги боис сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 47'

    "Насаф" жарима майдончаси ичига тўпни узатди, Анзур Исмоилов вазиятни бартараф этди.

  • 46'

    "Пахтакор" бўлимни ўзгариш билан бошлади: Турғунбоев ўрнига Эркинов ўйинни давом эттиради.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Абдувоҳид Неъматов тўпни эгаллаб олиши билан бош ҳакам таймни якунловчи ҳуштакни чалди. Танаффус.

  • 45+'

    Учрашувга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Рашидов бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Жарима майдончаси ичидаги палапартиш вазият қаршиликларнинг фойдасига ишлади.

  • 44'

    Чераннинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

  • 43'

    Бозоровнинг зарбасини дарвозабон осонилик билан ушлаб олди.

  • 43'

    "Насаф" аъзолари ўнг қанотдан хавфли ҳужум уюштирмоқда. Позицион ҳужум узатмалар серияси орқали давом эттирилади.

  • 41'

    Мухлислар босими "шерлар"га таъсир қилмоқда. Оддий вазиятда хатога йўл қўйилди.

  • 40'

    "Пахтакор"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти. Футболчилар бир-бирига ноаниқ узатмалар амалга оширмоқда. Рашидов ва шериги бир-бирини тушунмай қолди.

  • 37'

    Ҳакамга эътироз билдиргани учун Драган Черан карточка билан огоҳлантирилди.

  • 35'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Насаф" ҳисобни очмоқда! Шоҳмалик Комилов керакли жойда ва керакли пайтда пайдо бўлди ҳамда ҳисобни очди! 1-0!

  • 33'

    "Насаф"нинг ҳужуми Бозоровнинг ноаниқ зарбаси туфайли тугалланди. "Пахтакор" тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 30'

    Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади.

  • 28'

    Криметс ва "Насаф" футболчиси тўпга бирданига ташланишди, оқибатда шикастланиш юзага келди.

  • 26'

    Драган Черан ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи бунга йўл қўймади! Хавфли вазият эди.

  • 25'

    "Насаф" вакиллари кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.

  • 24'

    Барчаси жойида. Ўйин давом этмоқда.

  • 23'

    "Пахтакор" жарима майдончаси ичида хавфли вазият юзага келди, баҳсли вазият. Тўп қўлга теккан бўлиши мумкин. ВАР бор!

  • 22'

    Аброр Исмоилов қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 21'

    Аброр Исмоилов Мозговойнинг оёғига даҳшатли тарзда ташланди! Футболчига ёрдам зарур.

  • 17'

    "Насаф" бир неча дақиқадан бери позицион ҳужум уюштирмоқда. "Пахтакор" аъзолари эса тўп учун курашмоқда.

  • 15'

    Рашидовнинг жарима майдончаси ичига узатмасига ҳеч ким эга чиқа олмади.

  • 13'

    Бурчакдан келган тўпни Бозоров боши билан дарвозага йўналтирди, дарвозаюон ўз ўрнида!

  • 12'

    Чап қанотдан Бозоров ёриб кирди ва узатма амалга оширди, ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборди.

  • 11'

    Сардор Рашидов ўта катта тезлик билан қарши ҳужумга ўтиб кетди, бироқ ҳимоячининг фаоллиги туфайли "Насаф"нинг қарши ҳужуми бошланди!

  • 10'

    Анзур Исмоилов Бозоровга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.

  • 8'

    Уххх! Сардор Рашидов жарима зарбасини ижро этди, тўп устунга тегиб қайтди! Абдувоҳид Неъматов уни қайтара олмасди!

  • 7'

    "Пахтакор"нинг хавфли ҳужуми Турғунбоевга ишлатилган фол туфайли тўхтаб қолди. Хавфли жарима зарбаси.

  • 5'

    Турғунбоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси.

  • 3'

    Ўйин "Пахтакор"нинг устунлиги билан бошланди. Ҳужмлар хавфли, узатмалар ўта аниқ.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
77 77
10/03/2021 20:55
Насафга хурмат саклаган холда пахтакор охиргача курашди камбек зур уйин булди
&
Admiral_uz
10/03/2021 20:35
Paxtakor Nasafni ustidan muzday suv quyib parcha-parcha qilib yubordi, to'g'risi Nasafga havas qilaman, Nasafga achinaman, futbolchilarga bizda snaryad ko'p be'malol gazini bosing biz orqangizdamiz deb kuch beradigan rahbariyati yo'q...
Самад
10/03/2021 23:21
Уйин учун икки жамоага рахмат.
Уйин ташкил этишда Насаф устунрок булди.
Уларга бироз тажриба етишмади.
Пахтакор бундай уйнаш булмайди. Кетма кет 3-4 аник пас бера олмайсанлар. Черан жуда асабга тегдинг.Рашидов жамоага купрок уйнаш керак. Захирадан тушган ешларга рахмат.Пенальтини яхшилаб куриш керак. Кайтариб курсатганда аник жавоб булмади. Чемпионатимизга канчалик халоллик ва бугунги уйин сингари уйинлар кирса терма жамоамизга фойда булади.