
Драматик ўтган баҳсда Ўзбекистон Ж.Кореяга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (Видеошарҳ)
Хабарингиз бор, айни кунларда Хитойда U20 Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда. Бироз аввал чорак финал доирасидаги Корея Республикаси - Ўзбекистон ўртасидаги баҳс якунланди.
Асилбек Жумаев ҳисобни очган бўлса, корейслар Шин Минҳа (дубль) ва Ким Тайвоннинг голлари эвазига олдинга чиқиб олди - 3:1. 90-дақиқада Ўринбоев ҳисобни қисқартирган бўлса, ўйин тугашига 3 сония қолганда Абдуғофур Ҳайдаров гол уриб, орадаги фарқни йўққа чиқарди.
Шу тариқа, экстра-таймларга ўтилди. Қўшимча бўлимларда ҳам рақиб аниқланмагач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Серияда эса Корея ғалаба қозонди ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Қуйида ушбу беллашув видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар