Драмматик кечган ўйинда

Европа чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Порту" - "Атлетико" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:3 ҳисобида рақибга имкониятни бой берди. 

Меҳмонлар сафида Гризманн, Корреа ва Де Пауль гол урган бўлса, "Порту" футболчиси Оливейра бунга бир бора жавоб қайтарди. 

Шундай қилиб, очколари сонини 7 тага етказиб қўйган "матрасчилар" "B" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. 5 очкоси ўзгармай қолган "Порту" Европа лигасига йўл олди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию