Дрикус дю Плесси: "Қоғозда ҳамма Хамзат Чимаев мени енгади, деб ўйламоқда. Бироқ улар ўқишни билмаслигимни тушунмаяпти"

  • 14 Aug 13:25
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Дрикус дю Плесси (23-2) чеченистонлик Хамзат Чимаев (14-0) уларнинг жангига қандай тайёрланаётганини тушунмаяпти.

Tecno

"У менга қарши қандай тайёргарлик кўради? Ҳатто нима қилишимни ўзим ҳам билмаяпман-ку... Балки бахтсиз ҳодиса юз берар, масалан, устимга пианино тушиб кетиши мумкин. Шундагина у ғалаба қозониш имконига эга бўлади. Қоғозда ҳамма Хамзат Чимаев мени енгади, деб ўйламоқда. Лекин улар ўқишни билмаслигимни тушунмаяпти", - дея ҳазиломуз гапларни айтиб ўтди жанубий африкалик ММА устаси.

Эслатиб ўтамиз,  Чимаев ва дю Плесси тўқнашуви 17 август куни "UFC 319" турнирида ўтказилади.

Comments

You must be logged in to commet!