Дрис Мертенс фаолиятини МЛСда давом эттириши кутилмоқда
Ads

Италиянинг “Наполи” клуби ҳужумчиси Дрис Мертенс фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.

La Voce di New York тарқатган хабарга кўра “Нью-Йорк Сити” клуби 32 ёшли бельгиялик футболчини шартномаси якунлангач, текинга қўшиб олмоқчи. Таъкидлаш керакки, унинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Мертенс ўтган мавсум “Наполи” сафида А Серияда жами 35та ўйинда майдонга тушди ва 17та гол ҳамда 11та голли узатмага муаллифлик қилди.