Дрогба: Месси Марадона ва Пеле кабидир
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ аъзоси Дидье Дрогба “Барселона” ҳужумчиси Лионеле Месси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Месси ҳозироқ фаолиятини якунлаши мумкин. У аллақачон футбол дунёси учун жуда кўп нарсаларни берди. У жаҳон чемпионлигини қўлга киритса, бу уни ҳақиқий афсонага айлантиради. Агар Месси ҳозир Пеле ва Марадона даражасида бўлмаса, демак у бунга жуда яқин”, - дейди Дрогба.

Эслатиб ўтамиз, Месси ҳозиргача 5 карра "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланади.