Дрогба қачон фаолиятини якунлашини айтди
Ads

Кот-д’Ивуралик ҳужумчи Дидье Дрогба келгуси мавсум фаолиятини якунлашини эълон қилди. “Челси”нинг собиқ ҳужумчиси футболчилик фаолиятини 2018 йилда якунлашни режалаштирмоқда.

“Менимча, келгуси мавсум мен учун сўнггиси бўлади. Қачондир, якунлайдиган пайт бўлади”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди РМC.

Айни пайтда Дрогба АҚШ ҳамда Канадада нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи – USL да иштирок этадиган “Финикс Райзинг” клубида ўйнамоқда. Қайд этиш жоиз, Дрогба ушбу клубнинг эгаси саналади.

Илгарироқ, Дрогба футболчилик   фаолиятини якунлаганидан сўнг ушбу клубда спорт директори лавозимида ишлаши айтилган эди.