"Dubai Cup". Ўзбекистон бугун мезбонлар билан ўйнайди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси "Dubai Cup" халқаро турнирида иштирок этмоқда.

Бугун Темур Кападзе шогирдлари турнирдаги иккинчи учрашувни ўтказади. Вакилларимизга мезбон БАА  ёшлари рақиблик қилади. “Al Avir” стадионида бўлиб ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, олимпия терма жамоамиз дастлабки ўйинда Саудия Арабистонига мағлуб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!