Дубайда шуғулланаётган Жесси Лингарднинг хизматлари "Барса"га таклиф этилди

"Барселона" клуби қишки трансферлар ойнаси вақтида "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Жесси Лингардни сотиб олиши мумкин. Англиялик иқтидор соҳибининг агентлари уни Каталония жамоасига таклиф қилган. 

"Diario Sport" нашрининг хабар беришича, 31 ёшли ярим ҳимоячи эркин агент сифатида "кўк-анорранглилар" сафига кўчиб ўтиши кутилмоқда. Ҳозирда у формасини сақлаб туриш учун Дубайда шуғулланаяпти. 

Аввалроқ, Лингарднинг хизматлари "Лилль" ва Лига 1нинг яна икки жамоасига таклиф қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!