Дубайдан навбатдаги хушхабар: Сафия Бурханова ҳам Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди
Хабарингиз бор айни кунларда БААнинг Дубай шаҳрида Пара атлетика бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бугун мусобақанинг аёллар ўртасида ядро улоқтириш тури бўйича финал беллашувлари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ҳамюртимиз Сафия Бурханова 14.97 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Эътиборлиси, бу натижа мусобақа рекорди сифатида қайд этилди.
Қайд этиш лозимки, ушбу натижа спортчимизга келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани ҳам тақдим этди.
Сафия Бурханованинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:
- 2016 йилги ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳибаси
- 2017 йилги Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳибаси
- 2018 йилги Параосиё ўйинлари чемпиони
Фикрлар