Дуглас Коста: Саррини ҳам, Рэмзини ҳам шахсан танимайман

"Ювентус" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дуглас Коста Туринда қолишига ишонмоқда.

“Клуб билан яна 3 йиллик шартномам бор ва мен Туринда қолишимга ишонаман.

Саррини шахсан танимайман, аммо уни “Наполи”да ишлаганида кўрганман. Маурицио мен Италияга биринчи келган йилимдаёқ ажойиб мавсумни ўтказган эди.

Аарона Рэмзини ҳам у қадар билмайман. Чунки, АПЛдан кўра кўпроқ А Серияни кузатама. Агар клуб у билан шартнома имзолаган бўлса, демак у яхши футболчи”, - дейди Коста.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” Костани ПСЖга таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!