Дунё теннисчилари Андижонда жам бўлади
Ads

Андижонда 28 майдан 3 июньга қадар Халқаро теннис федерацияси – ITF мусобақалар тақвимидан жой олган эркаклар ва аёллар ўртасида халқаро турнир ўтказилади.

Дунёнинг йигирмага яқин давлатидан келган юздан ортиқ теннисчилар мазкур мусобақада ўзаро рақобатлашади. Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган нуфузли турнирнинг соврин жамғармаси 25.000 АҚШ долларини ташкил этади.

Бир неча кундан сўнг мазкур мусобақада қатнашадиган теннисчилар рўйзати аниқ бўлади ва қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Sports.uz