Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси таслим бўлди
Ads

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси австралиялик теннисчи Эшли Барти "Уимблдон" мусобақасидаги иштирокини якунлади.

Эшли турнирнинг тўртинчи даврасида америкалик Элисон Рискега қарши кортга чиқди ва 6:3, 2:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа Риске чорак финал босқичида америкалик Серена Уильямс, ёки испаниялик Карла Суарес Наваррога қарши кортга чиқади.

Минбар

Барча блоглар