Дунёнинг энг қиммат дарвозабон ва ҳимоячилари аниқланди

 

CIES Football Observatory тадқиқотлар маркази дунёнинг энг қиммат футболчилари рейтингини тузиб чиққани ҳақида хабар бергандик. Унга кўра, ҳозирги кунда “Барселона” ҳужумчиси Неймар дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Унинг нахри 246,8 миллион еврога тенг.

Қимматлиги бўйича иккинчи ўринни Лионель Месси эгаллади. Аргентиналик футболчини 170,5 миллион еврога баҳолашмоқда. “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба 155,3 миллион еврога баҳоланди ва кучли учликка кирди.  Нархи 126,5 миллион еврога баҳоланган “Реал” етакчиси Криштиану Роналду қимматлиги бўйича рейтингда 7-поғонадан жой олди.

Дунёнинг энг қиммат дарвозабони Ян Облак (“Атлетико”, 59,8 млн евро) деб топилди.

Энг қиммат марказий ҳимоячи Рафаэль Варан (“Реал”, 64 млн евро), энг қиммат қанот ҳимоячиси эса Эктор Бельерин (“Арсенал”, 70,3 млн евро) бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!