Дунёнинг энг қиммат таркибга эга клублари номи эълон қилинди

CIES Football Observatory тадқиқот маркази сайёрамиздаги энг қиммат таркибга эга клублар рейтингини эълон қилди.

Ушбу тадқиқот маркази ҳар бир клубнинг энг қиммат 20 футболчисини ҳисобга олган ҳолда рўйхатни шакллантирган.

Рўйхатнинг биринчи поғонасида "Ливерпуль" жой олган. Ушбу жамоа таркиби тахминан 1,405 миллиард еврога баҳоланмоқда. Кучли учликдан эса "Манчестер Сити" (1,361 млрд) ва "Барселона" (1,17) клублари жой олишган.

Қуйида рейтингнинг кучли ўнлиги билан танишиб олишингиз мумкин:

1. "Ливерпуль" Англия  - 1,405 млрд

2. "Манчестер Сити" Англия - 1,361

3. "Барселона" Испания - 1,17

4. "Реал" Испания - 1,1

5. "Челси" Англия - 1,008

6. "Манчестер Юнайтед" Англия - 1,007

7. ПСЖ Франция - 0,979

8. "Атлетико" Испания - 0,836

9. "Тоттенхэм" Англия - 0,787

10. "Ювентус" Италия - 0,783.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abdurasul Pirxonov
17/03/2020 00:15
Бир ойда 5 марта юткизган жамоа киммат таркиб
Bek Mahdiy
16/03/2020 19:59
KUCHLI 10 LIKDA BAVARIYAGA JOY TOPILMADIMI USHA 5ORINDAGI CHELSINI SAFARDA YUTKANKU
Sobir Muhammad
16/03/2020 22:12
Bu yerda yutish emas, klubdegi o'yinchilar transfer narxlarini umumiy qiymati keltirilgan
Maqsudbek Otojonov
16/03/2020 17:04
qoyil chelsea 5 - o'rinda