Дунёнинг энг зўр футболчиси

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе яқин вақтлар ичида жамоани тарк этишни режалаштирмаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

"Мен Парижда қолмоқчиман ва бу лойиҳанинг бир қисмига айланишни хоҳлайман. Янги мавсумда ҳам ПСЖда тўп суриб, жамоа мухлислари учун унвонлар ютиб бермоқчиман.

ПСЖдаги янги мавсумим тўртинчиси бўлади, бу ўта муҳим мавсум. Чунки клубнинг 50 йиллик байрамига мухлисларга совға сифатида ўзимизни яхшироқ кўрсатиб, унвон ютиш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак", - дейди Мбаппе.

"Реал" 2021 йил ёзида Мбаппени текинга қўлга киритмоқчилиги хабар қилинган эди. ПСЖ ва Мбаппе ўртасида келишув кейинги мавсум охирида якунига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)