Дусанова Хитойда иккинчи олтин медални қўлга киритди

CHERY AUTO

Хитойнинг Цзян Цзинь ва Цзюлунпо шаҳарларида енгил атлетика бўйича Осиё Гран-приси якунланди. Унда иштирок этган терма жамоамиз вакиллари мусобақанинг иккинчи босқич якуни бўйича ҳам 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Tecno

Кутилганидек, Надия Дусанова баландликка сакраш секторида худди биринчи босқичдагидек 1.89 метр натижа билан зафар қучди. Бронза медалини эса бу гал Нигина Шарипова 100 метрга югуриш баҳсида қўлга киритди. Батафсил:

Баландликка сакраш, аёллар
1. Надия Дусанова (Ўзбекистон) – 1.89 метр
2. Ван Цуейи (Хитой) – 1.83
3. Надежда Дубовитская (Қозоғистон) – 1.83

100 метр, аёллар.
1. Ольга Сафронова (Қозоғистон) – 11.32 сония
2. Кристина Кнотт (Филиппин) – 11.42
3. Нигина Шарипова (Ўзбекистон) – 11.61

Манба: МОҚ

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию