Душанбедан дараклар. ОФК Кубоги финал олди матбуот анжуманидан фоторепортаж

Душанбе: Тожикистон пойтахти катта футбол оқшомига тайёргарлик кўрмоқда. Мавқейи жиҳатидан Осиё қитъасида иккинчи рақамли чемпионат ҳисобланган ОФК Кубогининг финал баҳси айнан мана шу шаҳарда бўлиб ўтади. "Ҳисор" стадионида ўтказиладиган ушбу учрашувда маҳаллий "Истиқлол" жамоаси Ироқнинг "Эйр Форс" клубига қарши майдонга тушади.

Бугун "Hyatt Regency" меҳмонхонасида финал баҳси аввалидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда икки жамоа бош мураббийлари ва футболчилари иштирок этди.

 

Ёқубжон Сохибов

Душанбе, Тожикистон