Дю Плесси: "Хамзат тўппонча, мен эса танкман"
Ўрта вазнда UFC чемпиони Дрикус Дю Плесси чеченистонлик Хамзат Чимаевни мағлуб этишига қаттиқ ишонмоқда.
"Октагонга кирганимда "чекиниш" деган сўзни унутаман. Хамзатга келсак, унинг 1-раунддан кейин чарчаб қолишини кўп кузатдик. У курашга таянади. Шу боис дастлабки раундларда отилиб ҳаракат қилади. Чимаев тўппонча, мен эса танкман. Бу вазнда мендан кучлиси йўқ", - деди жанубий африкалик спортчи "TNT Sports" каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Дю Плесси(22-2)нинг навбатдаги рақиби Шон Стриклэнд (29-6) бўлиши кутилмоқда.
Фикрлар