Дзаньоло Моуриньони ишонтира олмади

Николот Дзаньоло ўз даврида “Рома”нинг ҳақиқий юлдузи эди. Энди 23 ёшли футболчи римликлардан янги шартнома ололмаяпти.

Бир неча позицияда ўйнай оладиган истеъдод эгаси кейинги пайтда бош мураббий Жозе Моуриньонинг ишончини қозонишга ҳарчанд уринмасин, бунинг уддасидан чиқа олгани йўқ.

Дзаньоло янги йилгача янги келишув имзоланишини кутганди. Лекин раҳбарият томонидан бундан таклиф бўлгани йўқ. Клуб мутасаддилари ўйинчидан мавсум тугашини кутишни сўраган.

Клуб хўжайинлари Дзаньоло бутун мавсумни барқарор ўтказа олмаслиги ва кўп жароҳат олишидан норози бўлмоқда.

Қолаверса, талабчанлиги билан ажралиб турадиган  “Рома” мухлислари ҳам бир неча учрашувлардан бери Николога эътироз билдириб,  ҳуштакбозлик қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!