Дзаньоло трансферига бир қадам қолди

“Рома”дан кетишга қарор қилган ҳужумкор футболчи Николо Дзаньоло фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттириши мумкин.

Италия матбуоти тарқатаётган маълумотларга кўра, томонлар трансфер бўйича тўлиқ келишувга эришган. Энди Дзаньоло тез кунларда тиббий кўрикдан ўтганидан кейин шартнома имзолаш маросимида қатнашиши кутиляпти.

Дзаньолонинг “Рома” билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган. Уни қўлга киритмоқчи бўлаётган клублар таклифни 30 миллион евродан бошлаши керак бўлади.

Дзаньоло жорий мавсумда 17 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди. Футболчининг охирги икки йилда тиззасидан икки маротаба оғир жароҳат олгани унинг келажагига таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!