Дзаньолога АПЛнинг яна бир клуби "оғиз солмоқда"

"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло "Борнмут"га ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.

Манбага кўра, инглиз клуби 23 ёшли италиялик футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилмоқчи. Бундан ташқари "Борнмут" шартномага футболчининг келажакдаги трансферидан "Рома"га маълум фоиз олиш имконини берувчи бандни ҳам киритишга тайёр.

Аввалроқ, Дзаньолонинг хизматларига миланликлар ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Романонинг сўзларига кўра, "россонерилар" раҳбарияти аллақачон Дзаньолонинг агенти билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилган. Энди қолган ҳаммаси футболчининг хоҳишига боғлиқ.

Жорий мавсум Дзаньоло “Рома” сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали Италия терма жамоаси футболчисини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатининг жорий мавсумида “Борнмут” 20 та учрашувда 17 очко жамғариб, турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.

Бундан аввалроқ Николо Дзаньоло “Тоттенхэм”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!