Дзюба Россия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида 2-ўринга кўтарилиб олди

Россия терма жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба кеча “ЖЧ-2022” саралаши доирасидан ўрин олган Мальтага (3:1) қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Эътиборлиси, бу 32 ёшли футболчининг терма жамоа сафида киритган 27-голи бўлди. Дзюба бу борада Владимир Бесчастнихни (26) ортда қолдирди ва Россия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Маълумот учун, Россия терма жамоасида энг кўп гол урган футболчи Александр Кержаков ҳисобланади. Унинг ҳисобида 30 та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!