Дзюдо. Аёллар терма жамоамиз машғулотларни давом эттирмоқда

Ўзбекистон дзюдо федерацияси қошидаги енгил конструкцияли замонавий дзюдо залида терма жамоамиз қизлари машғулот ўтказишяпти. 
  
Ушбу йиғин 10 июнга қадар давом этади. Режа бўйича 11-июндан ўқув-машғулот йиғини Хорватияга кўчади. Ушбу мамлакатнинг денгиз бўйидаги туристик салоҳиятга эга Пореч шаҳрида ташкил этиладиган машғулотларнинг 20 июнгача ўтказилиши режалаштирилган. 

Шундан сўнг, 20 июндан 6 июлга қадар дзюдо ватани Японияда ўқув-машғулот йиғинини давом эттирилади. Кейин 6-14 июль кунлари юртимизда ташкил этилади. Пойтахт вилоятининг тоғли ҳудудидаги йиғинда асосий эътибор тикланиш, фунционал тайёргарликка қаратилади. Дзюдочиларимиз тиббий текширувдан ўтказилади. 

Терма жамоамиз 14 июл куни Францияга жўнаб кетади ва 25-июлга қадар Париж -2024 Олиимпиадасига якуний тайёргарликка киришади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!