Дзюдо. Ҳамюртларимиз Европа Кубогида иккинчи ўринни эгаллади!
Ahmadbek Eshmatov
Любляна шаҳри мезбонлик қилган Европа Кубоги якунланди
Словения пойтахти Любляна шаҳри мезбонлик қилган Европа Кубоги якунланди.
Нуфузли мусобақанинг иккинчи куни дзюдочиларимиздан Алишер Саманов (-90 кг) ва Муҳаммадали Тангриев бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Алексей Будолин бош мураббийлигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Европа Кубогини 2 та олтин ва 3 та бронза медали билан 44 давлат орасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади.
Биринчи кунги беллашувларда Самариддин Қўчқоров (-60 кг) ва Дилшод Ҳамроев (-66 кг) чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, Элбек Тожиев (-73 кг) бронза медали билан тақдирланганди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)