Дзюдо. Ўзбекистон кадетлар жамоаси Жаҳон чемпионатига жўнаб кетди
24-27 август кунлари Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида кадетлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг 61 давлатидан 492 нафар дзюдочи иштирок этадиган дунё биринчилигида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам медаллар учун баҳс олиб боради. Кадетларимиз яхши ниятлар ила Сараевога жўнаб кетишди.
Терма жамоамиз таркиби:
Ўсмирлар
-50 кг: Миржаҳон Сайфиддинов
-55 кг: Анваржон Иброҳимов
-60 кг: Сардор Ҳимматов
-60 кг: Фарруҳ Ҳамдамов
-66 кг: Шоҳжаҳон Отабоев
-73 кг: Самариддин Муҳибиддинов
-81 кг: Алишер Саманов
-90 кг: Аббос Шермаҳматов
+90 кг: Элнур Холмўминов
Қизлар
-48 кг: Зарина Жамолова
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова
-57 кг: Аселхан Аралбаева
-63 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-63 кг: Маржона Нуруллоева
-70 кг: Барчиной Қодирова
-70 кг: Туйгул Ҳамроева
+70 кг: Севинч Тўрақулова
Бош мураббий - Тоҳир Файзиев
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар