Дзюдо: Ўзбекистон терма жамоаси Боку «Катта Дубулға» турнирини кучли бешликда якунлади.

Турнир давомида мезбонлар жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда пешқадамга айланди. 1 та олтин ва 2 та бронза медал жамғаришга эришган термамиз эса мусобақани кучли бешликда якунлади.

 Ғолиб ва совриндорлар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-60 кг: Достон Рўзиев

Эслатиб ўтамиз, олдинда терма жамоамизни 1-3 март кунлари ўтказиладиган Тошкент "Катта Дубулға" турнири кутмоқда.

Нетхер

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!