Дзюдо. Терма жамоамиз Европа Кубогида иштирок этиш учун Словенияга йўл олди

14-15 февраль кунлари Словения пойтахти Любляна шаҳрида Европа Кубоги бўлиб ўтади. 

Нуфузли мусобақада дунёнинг 5 қитъаси 44 давлатидан келган жами 507 (292 эркак, 215 аёл) нафар дзюдочи медаллар ва жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳсларга киришади. 

Алексей Будолин бош мураббийлигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Европа Кубогида қатнашиш учун Словения давлатига жўнаб кетди. 

Люблянадаги турнир "OTP Group Tashkent Grand Slam 2026" мусобақасига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради.

Европа Кубогида иштирок этадиган таркибимиз:

-60 кг: Муҳаммадали Машарипов
-60 кг: Самариддин Қўчқоров 
-66 кг: Дилшод Ҳамроев
-73 кг: Элбек Тожиев
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев
-73 кг: Иноят Телманов
-81 кг: Самариддин Мухибиддинов
-90 кг: Алишер Саманов
-90 кг: Султонбек Абдушукров
-90 кг: Азиз Авазмуродов
-100 кг: Муҳаммадали Зоиров
-100 кг: Муҳаммадали Тангриев
+100 кг: Исломбек Равшанқулов 

Мураббийлар - Алексей Будолин, Раҳим Субхонов

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!